Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан ҳайдалди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода инспектор машинани тўхтатгани ва ҳайдовчидан уч кишилик тушлик олиб келишини сўрагани акс этган. У 50 кундан бери қуёшда турганини айтиб, эзилиб кетганидан нолиган. Ўзаро келишувдан сўнг ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган инспектор ёрдамчисига 70 минг сўм "тўлаб кетган". 

Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган. Коррупция ҳолатига йўл қўйган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилган. Уларнинг раҳбарларига нисбатан ҳам интизомий таъсир чоралари қўлланилгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Самарқанд ЙПХ инспекторлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг