Самарқандда ноқонуний қазилган олтинни 205 млн сўмга сотаётганлар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида таркибида олтин бўлган руда тошларини ноқонуний қазиб олган шахслар ушланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Пахтачи туманида яшовчи Ғ.Ш. ва К.И. лар таркибида олтин бўлган руда тошларини “Қорақўтон” олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш манзилида қайта ишлаш орқали соф олтин қуймалари шаклига келтирган ҳолда маҳаллий фуқарога 145 граммини 205 млн сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган. Ҳолат процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Самарқандда ноқонуний олтин қазиб олаётганлар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Самарқанд ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made