Самарқандда ноқонуний олтин қазиб олаётганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқандда ноқонуний олтин қазиш билан шуғулланаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олтин рудаларини ноқонуний қазиш билан шуғулланиб келаётган шахслар аниқланди.

Маълум бўлишича, Қўшработ туманида жойлашган “Минишкор” МФЙ ҳудудидаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ерости шахтаси маҳаллий аҳоли томонидан ўзлаштириб олинган. Улар мунтазам равишда атроф-муҳитга зиён етказиб, ноқонуний равишда ерости маъданли тошларни қазиш, олтин ажратиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланган. Шу билан бирга, майдаланган тошларни ювишда фойдаланилган оқова сув оқизилиши оқибатида атроф-муҳитга зиён етказиб келинган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан “Минишкор” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда 1984 йилда туғилган мавсумий ишчи Х.Х., 1997 йилда туғилган спорт мактаби мураббийи Н.О., 1987 йилда туғилган туман ободонлаштириш бўлими ишчиси О.С.лар ноқонуний тарзда олтин рудаларини қазиш билан шуғулланаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу шахтада Навоий шаҳри, Хатирчи, Қўшработ, Пахтачи туманларида истиқомат қилувчи яна 9 нафар фуқаро ҳам ноқонуний фаолият олиб боргани фош этилган.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Навоийдаги олтин конидан 30 ёшли эркакнинг жасади топилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

олтин Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made