Жиззахда ресторанга ўт кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 11 июль куни Жиззахдаги ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:14 да Жиззах шаҳри “Ўратепалик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ресторанда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Жиззах вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув бўлинмалари соат 07:19 да айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 07:24 да қуршаб олинган ва соат 08:10 да тўлиқ ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўрикзор бозоридаги дўконда ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends