Жиззахда мактаб ёниб кетди (видео)
Crime
−
17 July 8046 1 minute
Бугун, 17 июль куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:24 да Жиззах вилояти ФВБга Ғаллаорол тумани, “Самарқанд” МФЙда жойлашган мактабнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарув бўлинмалари ёнғин жойига тезкорлик билан етиб бориб, ёнғинни қисқа вақт ичида ўчирган. Ёнғиндан мактабнинг 450 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги савдо растасида ёнғин содир бўлган эди.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August