Андижонда бозор ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
09:08 3575 1 дақиқа
Кеча, 16 июль куни Андижон вилоятидаги савдо растасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:43 да Андижон вилояти, Асака тумани, Марғилоний кўчасида жойлашган савдо растасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:48 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин бугун, 17 июль куни соат 00:10 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида савдо растасининг 60 квадрат метр майдондаги шифт ва том қисми ҳамда кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижондаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган эди.
Live
Барчаси