Жиззахда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди
Crime
−
10:53 2520 1 minute
Бугун, 11 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Ш. Рашидов туманида Тошкент – Термиз йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, соат 08:30 ларда, Ш. Рашидов тумани Бобур МФЙ ҳудудидан утган М-39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 986 километрида Бухоро вилоятида яшовчи 1982 йилда туғилган ҳайдовчи Yutong русумли йўловчи ташувчи автобусини “Тошкент – Самарқанд” йўналишида бошқариб кетаётган бўлган. Шу вақтда йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтида, қарама-қарши томондан, яъни “Самарқанд – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Қашқадарё вилоятида яшовчи 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shacman русумли юк ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.
Билдирилишича, ушбу ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ ҳамда Yutong русумли автобусда бўлган айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Howo русумли юк транспорт воситасининг автоуловга уланган ярим тиркамаси чиқиб кетиб, йўл четида жойлашган хонадонга бориб урилган эди.
Live
All