Жиззах шаҳрининг собиқ ҳокими янги “курси”га ўтирди
Local
−
04 February 2021 18346 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Акбар Сафарович Шукуров Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Қарор билан у кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича раис ўринбосари – “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” унитар корхонаси директори этиб тайинланган.
Маълумот учун, Акбар Шукуров 2018 йил апрелидан жорий йилнинг 19 январигача Жиззах шаҳар ҳокими бўлган.
Шунингдек, Акбар Шукуров 2011-2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими, 2017-2018 йилларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Live
All