Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Жиззах вилояти Мирзачўл туманининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига ҳоким қилиб тайинланди. Бу ҳақда вилояит ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун 19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилган.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев, вилоят ҳокими Эргаш Салиев, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акбар Сафарович Шукуровни бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Комил Адҳамович Холмуродов номзодини тавсия этган.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланган. Комил Холмуродов бугун Халқ депутатлари Мирзачўл туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

296

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг