ЖЧ-2026 финали ўтказиладиган стадионида ёнғин содир бўлди
Sport
−
12:38 243 1 minute
2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалига мезбонлик қилган АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги “МетЛайф” стадионида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “FOX 5” хабар берди.
Ҳодиса кеча, 15 ноябрь куни кечқурун “Нью-Йорк Жетс” ва “Баффало Биллс” жамоалари ўртасидаги АҚШ Миллий футбол лигаси (NFL) учрашувидан кейин юз берган. Нью-Жерси штати полицияси маълумотига кўра, ёнғин ҳақида маҳаллий вақт билан соат 17:51 да хабар берилган.
Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар А автотураргоҳи ва стадион кириш қисми яқинида жойлашган чодирда очиқ алангани аниқлаган. Ҳодиса вақтида стадион ичида ҳеч ким бўлмаган. Ёнғин иккинчи тоифали деб таснифланган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва бошқа иншоотларга зарар етмаган. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, “МетЛайф” стадиони 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалидан ташқари мусобақанинг бешта гуруҳ босқичи ва иккита плей-офф учрашувига ҳам мезбонлик қилади. Шунингдек, арена NFLнинг “Нью-Йорк Жетс” ва “Нью-Йорк Гиэнтс” жамоалари учун уй стадиони ҳисобланади.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November