Жамоат транспорти куннинг “энг даромадли” пайтида ҳаракатланишга одатланган – Мирзиёев
Local
−
31 January 2023 13451 1 minute
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатланганини танқид қилди. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди.
“Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур”, дея таъкидлади Президент.
Давлат раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.
Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September