Жаҳон чемпионатини яна қишда ўтказилиши мумкин
Sport
−
16:06 795 1 minute
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Саудия Арабистонида ўтказиладиган 2034 йилги Жаҳон чемпионатини 2035 йил қишига кўчириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “The Athletic” нашри хабар берди.
Саудия Арабистонида ёз ойларида ҳаво ҳарорати жуда юқори бўлиши сабабли мусобақани анъанавий ёзги муддатда ўтказиш қийин. Шунингдек, 2034 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларига тўғри келиши кутилаётган Рамазон ойи ҳам тақвимни белгилашда муҳим омил ҳисобланади.
Шу сабабли, Жаҳон чемпионатини 2034 йилнинг охирида ёки 2035 йил бошида ўтказиш варианти муҳокама қилинмоқда. Бироқ мусобақанинг аниқ санаси ҳозирча расман тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати илк бор 2022 йилда Қатарда қиш фаслида ўтказилган. Мусобақа 20 ноябрдан 18 декабрга қадар давом этган ва финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этган Аргентина терма жамоаси чемпионликни қўлга киритган.
Live
All