Юнусободда электромобилга ўт кетди

Crime

−

image

Кеча, 28 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 02:16 да  Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Ғайратий кўчаси 79-уй олдида, электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган.

Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 02:24 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Яшнобод туманида электромобилда ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends