ДБҚ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини огоҳлантирди
Local
−
12 August 2019 6462 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига, хусусан, Туркманистон билан олди-сотди қилувчиларга эслатма билан чиқди.
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, Туркманистон Республикасида ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда.
2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, Туркманистон божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди.
• юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;
• товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;
• товарларни ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;
• транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;
• товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;
• товарларнинг вазни ва ҳажми;
• товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);
• юк ўринларининг умумий сони;
• товарлар йўлланган манзил;
• йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳк..);
• товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September