Юнусобод метро линиясида ҳаракат тикланди

Local

image

Аввалроқ, Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналиши янги станцияларни ишга тушириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

“Тошкент метрополитени” УКнинг маълум қилишича, ҳозир Юнусобод метро линияси фаолияти қайта тикланган.

“Бугун Юнусобод йўналишида янги метро станцияларини ишга туширишга тайёргарлик кўриш бўйича техник ишлар олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналиш вақтинча ёпилганди. Ҳозирги вақтда ҳаракат қайта тикланди. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз!”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод йўналишида кеча ҳам айни шу сабаб билан ҳаракатлар вақтинча тўхтатиб турилганди.


Tags

Rate Count

26

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends