Юнусобод метро линияси яна ёпилди
Жамият
−
20 Март 2020
5622Бугун, 20 март куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси вақтинча ёпилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” УК маълум қилди.
Қайд этилишича, йўналиш янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш мақсадида ва техник ишлар олиб борилиши муносабати ёпилган.
Юнусобод метро линияси кеча, 19 март куни ҳам янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш учун ёпилганди.
Агарда тайёргарлик ишлари бутун йўналиш бўйлаб ҳаракатни тўхтатишни талаб қилса ва бу бир мартада ниҳоясига етмаса, ушбу линия бўйича вақтинча автобус ҳаракатини жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўларди.