Тошкент метросининг Юнусобод линияси вақтинча ёпилди

Жамият 3712
image

Бугун, 19 март куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясидаги янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик бошланди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси маълум қилди.

Қайд этилишича, янги станцияларда техник ва тайёргарлик ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналиш вақтинча ёпилади.

"Юнусобод линияси яқин орада очилади. Вақтинчалик келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!", дейилади корхона хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 143
Рейтинг: 3
t
×