Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲга учради. Қурбон бор
Local
−
21 August 2020 14332 1 minute
Навоийда Nexia ва Changan русумли автомобиллар иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлида юз берган. “Зарафшон-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда келаётган Changan русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада Nexia русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Changan русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси чап оёғи тизза ости синиш билан Зарафшон шаҳар марказий шифохонасига ётқазилган. Nexia русумли автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган ҳолда ушбу йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28