Йўлда ухлаб қолган ҳайдовчи ЙТҲ қурбони бўлди
Local
−
30 May 2020 8225 1 minute
Бугун, 30 май куни соат 05:20 ларда, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, “Ховособод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 151-км.да юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди.
ИИВнинг хабар беришича, Nexia русумли транспорт воситасини “Душанбе-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Х.Л. (эркак) чарчоқ сабаб ҳаракат вақтида ухлаб қолиб, бошқарувни йўқотган. Натижада йўлнинг қарам-қарши бўлагини ажратиб туриш учун ўрнатилган бетон тўсиққа урилган.

ЙТҲ оқибатида 32 ёшли ҳайдовчи Х.Л. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August