ЙПХ ходимининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қамоққа олинди

Crime

image

Аввалроқ, Фарғона вилоятида маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборгани ва оқибатда оғир тан жароҳати олган сержант шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи қамоққа олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор этамиз ҳамда уларнинг дардига шерик эканимизни билдирамиз”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Эслатиб ўтамиз, ҳодиса жорий йилнинг 31 июль куни соат тахминан 23:30 ларда Ўзбекистон тумани “Ўқчи” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 40V064 автомобиль йўлида содир бўлган. 1996 йилда туғилган А.Э. маст ҳолда Spark русумли автомашинада тунги хизматни олиб бораётган ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборган. Жабрланувчи Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Ҳайитбек Каримжонов бўлган. Оқибатда сержант Ҳайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends