Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги марказ қайта ташкил этилди
Local
−
08 June 2019 5449 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Ёшларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатиш маркази Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази этиб қайта ташкил этилди.
Таълимнинг барча босқичларида психологик хизмат кўрсатувчи тузилмалар учун мулоқот майдони сифатида фаолият юритиш Марказ фаолиятнинг асосий йўналиши этиб белгиланди.
Қарор билан шунингдек, Ўзбекистон Республикасида психологик хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ҳамда тегишли ташкилот ва идораларга:
• 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб психология таълим йўналиши бўйича талабаларни давлат гранти асосида мақсадли қабул қилиш;
• магистратура босқичида психология бўйича мутахассисликлар квоталарини кескин ошириш чораларини кўриш каби вазифалар юклатилди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November