Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Фаррух Омонов Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фаррух Омонов шу пайтга қадар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг тадбиркорлик, ахборот технологиялари ва халқаро алоқалар бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

У бунга қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида ҳам қатор вазифаларда фаолият олиб борган. 


Rate Count

96

Rating

3

Rate this article

Share with your friends