Янги Тошкентдаги “новостройка”га ўт кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани ҳудудидаги қурилиш объектининг юқори қисмида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Янги Тошкент тумани ҳудудидаги қурилиш объектининг юқори қисмида қурилиш маҳсулотлари ёнаётганлиги тўғрисида 112 тизими орқали ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари тезкорлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:40 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳридаги 7 қаватли уйда ёнғин содир бўлган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends