Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 6 сентябрь куни Андижон шаҳридаги 7 қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ёнғин соат 18:30 да Андижон шаҳри “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги 7 қаватли уйнинг 5-қаватида жойлашган хонадонда юзага келган. Бу ҳақдаги хабар 112 тизими орқали ФВБга келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари ҳодиса жойига 18:34 да етиб борган. Ёнғин 18:50 да тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида хонадоннинг уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Шунингдек, хонадоннинг 50 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги дўконда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг