Яна бир мамлакатда тўй ўтказиш тақиқланиши кутилмоқда
World
−
06 July 2020 15254 1 minute
Қирғизистонда вилоятлараро транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ва тўйлар ўтказиш тақиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Президент Сооронбой Жээнбеков раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг навбатдаги мажлисида сўз борган.
Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ вазият кун сайин хавфли тус олиб бормоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими инқироз ҳолатига келиб қолган, давлат раҳбари бу борада ўз вақтида чора кўрмагани учун мутасаддиларни танқид қилди.
“Қаттиқ карантин режимини жорий қилишни таклиф қилаётганлар ҳам бор. Вазиятга қараб, Республика штаби ўз таклифларини киритиши керак. Ҳозирги вазиятда биз ҳудудлар ўртасидаги транспорт алоқаларини тўхтатиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз”, дейди Президент.
6 июль ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 7691 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 2843 нафари соғайган, 92 нафари вафот этган.
Президентнинг таъкидлашича, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими бекор қилингандан кейин касалланиш кўрсаткичи юқорилаган.
Шунингдек, у аввалроқ тантанали тадбирларни тақиқлаш тўғрисида таклиф киритганини эслатиб ўтди ва республика штабини бу борада ўз нуқтаи назарини аниқ белгилашга чақирди.
“Мен Жогорку Кенеш йиғилишида оммавий тантанали тадбирларни расман тақиқлаш илтимоси билан мурожаат қилган эдим. Ўйлайманки, бу масала борасида алоҳида расмий қарор қилиниши тўғри бўлади”, деди Қирғизистон раҳбари.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September