7 балли зилзила ва цунами – Курил ороллари табиий офатлар остида қолди

World

−

image

Шимолий Курил минтақасида магнитудаси 7,3 балл бўлган зилзила рўй берди. Оқибатда ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Жанубий Сахалинск сейсмостанцияси хабар бермоқда.

Ер силкиниши Петропавловск-Камчатскийдан 500 километр узоқликда рўй берган. Камчатканинг тўрт тумани аҳолиси 5 балли ер қимирлашини ҳис этган. Зилзила маркази Онекотан оролидан 228 километр шарқда жойлашган. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, цунами тўлқинининг Курил оролларига яқинлашиши маҳаллий вақт билан 15:04 (Тошкент вақти билан 09:04) кутилмоқда.

Минтақа аҳолисидан хотиржамликни сақлаш ва баланд овозли алоқа орқали, шунингдек, ҳокимият вакилларининг хабарларини кузатиб бориш талаб қилинди.


Tags

Rate Count

224

Rating

3

Rate this article

Share with your friends