Венгрия 10 нафар россиялик дипломатни мамлакатдан ҳайдамоқчи
World
−
15:19 363 1 minute
Венгрия Россиянинг Будапештдаги элчихонасида фаолият юритаётган 10 нафар дипломатни мамлакатдан чиқариб юбормоқда. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар вазири Анита Орбан маълум қилди.
Қайд этилишича, Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Россиянинг мамлакатдаги элчисини 10 нафар россиялик дипломат фаолияти Вена конвенциясига мувофиқ дипломатик мақомига мос келмаслиги ҳақида хабардор қилган.
Шундан сўнг, Венгрия ҳукумати ушбу дипломатларнинг мамлакат ҳудудини тарк этишини талаб қилган.
Венгрия ТИВ раҳбарининг билдиришича, мазкур қарор мамлакат хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишга қаратилган. Шу билан бирга, дипломатларнинг чиқариб юборилиши Россия билан дипломатик алоқалар узилишини англатмайди.
“Ушбу қарор Венгрия хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Бу Россия билан дипломатик муносабатларни узишни англатмайди“, дейилади хабарда.
Будапешт Москва билан ўзаро ҳурмат ва белгиланган қоидаларга риоя қилиш тамойиллари асосида зарур мулоқотни давом эттириш ниятида.
Маълумот учун, дипломат мақомига мос келмайдиган фаолият деганда, одатда, дипломатга берилган ваколат доирасидан ташқаридаги, жумладан, жосуслик ёки бошқа ноқонуний фаолият назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия дронлари Руминия ҳаво ҳудудини бир неча бор бузгани ортидан мамлакат Россия элчихонасининг бир дипломатини чиқариб юборган эди.
Live
All