Ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга ишга бориши осонлашиши мумкин
Local
−
19 April 2025 7980 2 minutes
Жорий йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев Корея Республикаси элчиси Вон До Ён билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистон ва Жанубий Корея виза талабларини соддалаштириш ва ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятларни яратиш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинган.
Кун тартибидаги асосий мавзулар Жанубий Корея меҳнат бозори учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шунингдек, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ишга жўнаб кетишдан олдинги тайёргарлик учун янги таълим ташаббусларини яратиш масалалари бўлган.
“Виза талабларини соддалаштириш, шу жумладан ўзбекистонлик мавсумий ишчилар учун қулай имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, томонлар Корея Республикасида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришга келишиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Миллий мажлиси раиси Чан Тхань Ман бошчилигидаги делегация билан учрашиб, маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувларни визасиз тартибни жорий қилиш орқали ривожлантириш масаласини муҳокама қилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September