Ўзбекистонлик юк ташувчилар нега Грузия-Туркия чегарасида қолиб кетди? ТИВ изоҳ берди
World
−
02 April 2020 7406 1 minute
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Грузия-Туркия чегарасида Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларининг қолиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ушбу масалага Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирди.
Таъкидланишича, бунга, аввало, Туркия ҳудудига миллий юк ташувчиларимизнинг кириши чеклангани сабаб бўлган.
“Туркия ва Грузиянинг масъул вазирлик ва идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида мазкур масала ижобий ҳал қилинди. Туркия томонидан олинган маълумотга кўра, ўзбекистонлик автоташувчилар Туркия ҳудудига Ўзбекистондан чиққан кунларидан бошлаб 14 кунлик муддат тугаганидан кейин киритилади”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Туркия Божхона идораси ва Савдо вазирлиги 2020 йилнинг 30 март кечасидан бошлаб Ўзбекистон юк ташувчи транспорт воситаларини киритиш тикланганлигини тасдиқлади. Бугунга қадар Грузия-Туркия чегарасини 50 дан ортиқ юк транспорти кесиб ўтган.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Aнқара ва Боку шаҳарларидаги элчихоналари вазиятни назоратга олган. Улар давлатлараро чегарада 14 кунлик муддат тугашини кутаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилар билан алоқада бўлиб турибди.
Вазирлик хорижий давлатлар ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда мамлакатнинг чет элдаги элчихоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида ташкил этилган оператив штабларга мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September