Ўзбекистонлик талаба дарёда ғарқ бўлаётган америкалик ота-болани қутқариб қолди (видео)
World
−
05 March 2020 9761 2 minutes
Ўзбекистонлик талаба дарёда ғарқ бўлаётган америкалик ота-болани қутқариб қолди (видео)
Ўзбекистонлик талаба Жасурбек Ражабов Россиянинг Волга дарёсида ғарқ бўлаётган америкаликларни қутқариб қолди. Бу ҳақда V1.RU сайти хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан мухбирлар саволига жавоб қайтарар экан, Жасурбек “ҳақиқий эркак ўз жасорати билан мақтанмаслигини” таъкидлади. Бу ўгитни отаси унинг ёшлигидан ўргатиб борганини алоҳида гапириб ўтди.
"Ўтган йили сузиш учун машқларда қатнашдим. Шундан сўнг, бош қутқарувчи ишлайдиган ўз жойларимизга тайинлади. Мен ўз жойимга бордим ва орадан бир неча дақиқа ўтиб, ёрдам овозини эшитдим. Дарҳол қутқарувга шошилдим. Билсам, чўкаётганлар ота ва бола экан. Етти яшар бола умуман сузишни билмас, отаси ҳам сувда ҳаминқадар ҳаракат қилар эди. Биринчи навбатда, болани қутқардим. Ростини айтадиган бўлсам, иккаламиз ҳам ғарқ бўлардик, чунки у мени қучиб олган, бошимдан ушлаган, нафасим қайтар ва борган сари пастга ғарқ бўлардик”, деб ҳикоя қилади Жасурбек.
Йигит кўрсатган хизмати ҳақида на бегоналарга, на оила аъзоларига сўзлаб берди. У буни одатий, инсонийлик нуқтаи назаридан ёрдам кўрсатиш, дея қабул қилди.
“Мен, аввал, болага, кейин отасига ёрдам бердим. Ростини айтганда, ўзим ҳам чўкиб кетишдан қўрқдим. Кейин билишимча, оила Волгоградга Филадельфиядан келган экан. Орадан кунлар ўтиб, ушбу хизматим учун менга мукофот берилишини эшитдим ва уни қабул қилдим”, дейди Жасурбек Ражабов.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September