Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиё чемпиони бўлди

Sport

image

Айни кунларда Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастурида Сарварбек Зафаржонов 2 та медални қўлга киритди.

-89 кг вазн тоифасида иштирок этган Сарварбек Зафаржонов даст  кўтаришда 167 кг оғирликни ўзига бўйсундириб олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда эса -195 кг.лик тошни кўтаришни уддалаган Зафаржанов икки кураш натижаларига кўра умумий 362 кг натижа билан 2-ўринни қўлга киритди.

Шундай қилиб, Зафаржонов мусобақада Ўзбекистон ҳисобига 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўшиб қўйди. Бу Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги дастлабки медаллари ҳисобланади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends