Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Осиё чемпиони бўлди
Спорт
−
08 Февраль
5712Айни кунларда Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Кун дастурида Сарварбек Зафаржонов 2 та медални қўлга киритди.
-89 кг вазн тоифасида иштирок этган Сарварбек Зафаржонов даст кўтаришда 167 кг оғирликни ўзига бўйсундириб олтин медалга сазовор бўлди. Силтаб кўтаришда эса -195 кг.лик тошни кўтаришни уддалаган Зафаржанов икки кураш натижаларига кўра умумий 362 кг натижа билан 2-ўринни қўлга киритди.
Шундай қилиб, Зафаржонов мусобақада Ўзбекистон ҳисобига 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўшиб қўйди. Бу Ўзбекистон жамоасининг турнирдаги дастлабки медаллари ҳисобланади.