Ўзбекистонлик мигрантлар Москвада маошсиз ишлаётгани аниқланди
World
−
15 March 2024 7693 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Россия пойтахти Москвада ишлаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларига иш берувчи томонидан иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги буни тасдиқлади.
Қайд этилишича, “ФЛАН-М” қурилиш компанияси томонидан 50 нафарга яқин ишчиларнинг иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётгани, уларнинг 20 нафари Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.
Ушбу фуқаролар пудратчи ташкилотлар орқали жалб қилингани сабабли “ФЛАН-М” қурилиш компанияси ва ишчилар ўртасида меҳнат шартномалари мавжуд эмас.
Ҳолат юзасидан қурилиш компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилган ва натижада жорий йилнинг 18 мартига қадар барча фуқароларнинг иш ҳақи тўлиқ берилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Меҳнат вазирлиги мамлакатга уюшган ёллаш йўли билан борган меҳнат муҳожирлари ўз профили бўйича ишламаса, Россияни тарк этишга мажбурланиши мумкин бўлган қонун лойиҳасини тайёрлагани ҳақида хабар берилганди.
Улканбаева Райҳона
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28