Ўзбекистонлик мигрантлар Москвада маошсиз ишлаётгани аниқланди

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Россия пойтахти Москвада ишлаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларига иш берувчи томонидан иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги буни тасдиқлади.

Қайд этилишича, “ФЛАН-М” қурилиш компанияси томонидан 50 нафарга яқин ишчиларнинг иш ҳақи ўз вақтида тўланмаётгани, уларнинг 20 нафари Ўзбекистон фуқароси экани маълум бўлган.

Ушбу фуқаролар пудратчи ташкилотлар орқали жалб қилингани сабабли “ФЛАН-М” қурилиш компанияси  ва ишчилар ўртасида меҳнат шартномалари мавжуд эмас.

Ҳолат юзасидан қурилиш компанияси вакиллари билан музокаралар олиб борилган ва натижада жорий йилнинг 18 мартига қадар барча фуқароларнинг иш ҳақи тўлиқ берилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Меҳнат вазирлиги мамлакатга уюшган ёллаш йўли билан борган меҳнат муҳожирлари ўз профили бўйича ишламаса, Россияни тарк этишга мажбурланиши мумкин бўлган қонун лойиҳасини тайёрлагани ҳақида хабар берилганди. 


Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг