Ўзбекистонлик боксчиларнинг WBC'даги рейтинги эълон қилинди

Sport

−

image

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2024 йилнинг август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, супероғир вазн тоифасидаги боксчи Баҳодир Жалолов янгиланган рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди. Икки карра Олимпиада чемпиони июль ойи рейтингида 8-ўринни эгаллаб турганди.

Ушбу вазнда Александр Усик чемпион, Тайсон Фьюри эса 1-ўринни банд этган. Жалоловдан олдинги ўринлардан Агит Кабайел (Германия), Мартин Баколе Илунга (Конго/Буюк Британия), Чжанг Чжилей (Хитой) ҳамда Нигерия/АҚШ вакили Эфе Ажагба жой олган.

  • Янгиланган рейтингдан Ўзбекистоннинг 10 нафар боксчиси ўрин олган:
  • Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдагидан 2 поғона кўтарилиб, 6-ўриндан жой олди;
  • Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдагидан бир поғона юқорилаб, 13-ўринни банд этди;
  • Суперярим ўрта вазн тоифаси (69,9 кг): Исроил Мадримов 3-ўринда;
  • Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов бир поғона юқорилаб, 7-ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 3 поғонага пастлади ва 30-ўринни эгаллади;
  • Ярименгил вазн (57,1 кг): Отабек Холматов 18-ўринни эгаллаган;
  • Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов июль ойидаги каби 28-ўринни банд этиб турибди;
  • Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 1 поғона пастлаб, 35-ўринга тушди;
  • Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан бир поғона юқорилади ва 4-ўринга чиқиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчилар Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Эргашев Халқаро бокс федерациясининг (IBF) янгиланган рейтингида кучли ўн бешталикни тарк этгани ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends