Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади
Sport
−
17 July 3621 2 minutes
Кеча, 16 июль куни Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бокс бўйича U-19 ва U-23 ёш тоифалари ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳар икки ёш тоифасида ҳам умумжамоа ҳисобида мутлақ биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг сўнгги кунида ўтказилган U-23 ёш тоифасидаги финал жангларида ҳам ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари муваффақиятли иштирок этди. Терма жамоа 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни сақлаб қолди.
Олтин медаль соҳиблари:
- 65 кг – Илҳомжон Эргашев;
- 70 кг – Абдуллоҳ Мадаминов;
- 80 кг – Фазлиддин Эркинбоев;
- +90 кг – Озодбек Алиев.
Кумуш медаль соҳиблари:
- 85 кг – Норбек Абдуллаев;
- 90 кг – Самир Собиров.
Бронза медаль соҳиблари:
- 55 кг – Фарёзбек Дўсматов;
- 60 кг – Абдураҳмон Маҳмуджонов;
- 75 кг – Абдулазиз Абдулҳамидов.
U-19 ёш тоифасида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ажойиб натижа қайд этиб, 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Олтин медаль соҳиблари:
- 50 кг – Ўткирбек Норқосимов;
- 55 кг – Элёр Рустамов;
- 60 кг – Муҳаммадризо Укимов;
- 75 кг – Сухроб Раҳматуллаев;
- 80 кг – Аброр Шарипов;
- 85 кг – Сардорбек Бахромхўжаев;
- 90 кг – Асадбек Султанбоев.
Кумуш медаль соҳиби:
- +90 кг – Ислом Салихов.
Бронза медаль соҳиби:
- 70 кг – Саидхўжа Садиллахўжаев.
Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мазкур Осиё чемпионатида ҳам U-19, ҳам U-23 ёш тоифаларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаб, ёшлар боксида қитъанинг энг кучли жамоаси эканини яна бир бор исботлади.