Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 1/8 финал баҳсида ишлайди
Sport
−
02 July 8184 1 minute
Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Парагвай – Франция учрашувини бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этилишича, Танташевга мазкур баҳсда қанот ҳакамлари Андрей Сапенко ва Тимур Ғайнуллин ёрдам беради. Учрашув жорий илнинг 4 июль куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 02:00 да старт олади.
Эътиборлиси, мазкур баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарга тўғри келади. Шу боис учрашувни мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам стадиондан туриб кузатиши кутилмоқда.
Бу Ўзбекистон ҳакамларининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги учинчи тайинлови бўлиб, Танташев ва унинг бригадаси гуруҳ босқичи доирасидаги Марокаш – Шотландия ва Австрия – Жазоир баҳсида ҳам фаолият олиб борганди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November
Floridada samolyot halokatga uchradi
02 November