Ўзбекистондаги қайси вилоят вакцинацияда фаоллик кўрсатмоқда?
Local
−
22 May 2021 6020 1 minute
Фарғона вилояти эмлаш кўрсаткичлари бўйича 200 минг дозалик маррадан ошиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 21 майда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 46 018 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 15 046 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 30 972 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 1 млн 558 439 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 169 359 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 389 080 нафарни ташкил қилди.
21 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (6134 доза);
- Фарғона вилояти (5190 доза);
- Тошкент шаҳри (5181 доза);
- Самарқанд вилояти (5000 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 209 255 доза;
- Андижон вилоятида 195 244 доза;
- Наманган вилоятида 173 706 доза;
- Самарқанд вилоятида 154 560 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September