Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Local
−
05 August 2023 34392 1 minute
Бугун, 5 август куни Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Ўзбекистоннинг 8 та вилояти ва Тошкент шаҳрида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Манбага кўра, 5 август куни соат 21:01 (Гринвич бўйича соат 16:01) да Афғонистонда зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 539 километр жанубий-шарқда жойлашган. Унинг координаталари 36,57 градус, шимолий кенглик 70,78 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 5,8 баллга, чуқурлиги 100 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 539 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 320 километр;
- Фарғона вилоятида 3-4 балл, 432 километр;
- Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 470 километр;
- Жиззах вилоятида 3-4 балл, 472 километр;
- Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 478 километр;
- Андижон вилоятида 3-4 балл, 488 километр;
- Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 километр;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 507 километр;
- Тошкент шаҳрида 3 балл, 539 километр.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 5 август куни Аргентинада 6,1 магнитудали зилзила юз бергани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllOhangaronda o'qituvchi o'quvchini kaltakladi
22 October
Avstraliyada kuchli yomg'ir yog'di
22 October
Gretsiyada ham talabalar namoyish boshladi
22 October