Аргентинада 6,1 магнитудали зилзила юз берди
Олам
−
05 август 2023 5357 1 дақиқа
Бугун, 5 август куни Аргентинада 6,1 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Сантьяго-дель-Эстеро провинциясида, 20,2 минг киши истиқомат қилувчи Аньятуйя шаҳридан 45 км шимоли-ғарбда жойлашган. Силкиниш ўчоғи ер юзасидан 592 километр чуқурликда экани аниқланган. Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Истанбул ва Мармар денгизи минтақасида яна 7 балли кучли зилзила содир бўлиши мумкинлиги башорат қилинганди. Шунингдек, Туркия ҳукумати мегаполисни ҳалокатли ер силкинишига тайёрлашни ҳам бошлаб юборгани маълум қилинганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август