Ўзбекистонда таровиҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Local
−
28 February 2025 18510 1 minute
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўқиладиган таровиҳ намози вақтлари эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, бугун хуфтон намозидан сўнг Ўзбекистондаги масжидларда таровиҳ намози бошланади.
Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровиҳ намозининг бошланиш вақтлари:
- Фарғона – 20:20
- Наманган – 20:20
- Андижон – 20:20
- Тошкент вилояти – 20:30
- Тошкент шаҳри – 20:30
- Сирдарё – 20:30
- Жиззах – 20:30
- Самарқанд – 20:30
- Қашқадарё – 20:40
- Сурхондарё – 20:40
- Навоий – 20:40
- Бухоро – 20:40
- Хоразм – 21:00
- Қорақалпоғистон Республикаси – 21:10.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори билан жорий йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши хабар қилинган эди.
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November