Ўзбекистонда олти ойда қанча оила бузилгани маълум бўлди
Local
−
11 August 2021 17465 1 minute
2021 йилнинг январь-июнь ойларида 19 406 та никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Жами никоҳдан ажралишларнинг яшаш даврийлиги:
- 1 йилгача яшаб ажрашиш – 5,4 фоиз
- 1-4 йил яшаб ажрашиш – 33,8 фоиз
- 5-9 йил яшаб ажрашиш – 27,2 фоиз
- 10 йил ва ундан ортиқ яшаб ажрашиш – 33,6 фоиз
Жами никоҳдан ажралиш даврида (2021 йил январь-июнь):
- Фарзандсиз ажрашиш – 51,8 фоиз
- Битта фарзанд билан ажрашиш – 27,8 фоиз
- Икки ва ундан ортиқ фарзанд билан ажрашиш – 20,4 фоиз
Аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 9 175 400 сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August