Ўзбекистонда оилалар энг кўп қайси ҳудудда бузиляпти?
Local
−
09 August 2023 19021 1 minute
Сўнгги 6 ойда Ўзбекистонда оилалар энг кўп Фарғона вилояти, Тошкент шаҳри, Андижон вилоятида бузилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон бўйича никоҳдан ажралишларнинг сони 25,4 мингтани ташкил этган. Шундан ажримлар шаҳар жойларида 15,3 мингта, (60,0 %), қишлоқ жойларида 10,1 мингта (40,0 %) қайд этилган.
Ҳудудлар бўйича никоҳдан ажримлар сони энг юқори Фарғона вилоятида – 3 107 та, Тошкент шаҳрида – 2 989 та, Андижон вилоятида – 2 854 та. Энг кам кўрсаткич Навоий вилоятида – 755 та, Сирдарё вилоятида – 796 та, Жиззах вилоятида эса 873 тани ташкил этган.

Шунингдек, фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони 6 730 тани, 1 нафар фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони эса 13 186 тани, 2 ва ундан ортиқ фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 5 505 тани ташкил қилган.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37,7 ёш, аёллар учун 33,2 ёш экани кўрсатилган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September