Ўзбекистонда олти ойда қанча оила бузилгани маълум бўлди

Жамият

image

2021 йилнинг январь-июнь ойларида 19 406 та никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами никоҳдан ажралишларнинг яшаш даврийлиги:

  • 1 йилгача яшаб ажрашиш – 5,4 фоиз
  • 1-4 йил яшаб ажрашиш – 33,8 фоиз
  • 5-9 йил яшаб ажрашиш – 27,2 фоиз
  • 10 йил ва ундан ортиқ яшаб ажрашиш – 33,6 фоиз

Жами никоҳдан ажралиш даврида (2021 йил январь-июнь):

  • Фарзандсиз ажрашиш – 51,8 фоиз
  • Битта фарзанд билан ажрашиш – 27,8 фоиз
  • Икки ва ундан ортиқ фарзанд билан ажрашиш – 20,4 фоиз

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 9 175 400 сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ажрим

Баҳолаганлар

674

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг