Навоий ёки Тошкент, қайси вилоят аҳоли жон бошига ЯҲМ бўйича етакчилик қилмоқда?

Жамият

image

Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-июнь ойларига кўра, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчадан тўғри келганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 9 175 400 сўмни ташкил этган. 

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 фоизга ўсган. 

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот нархлари қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси – 5 миллион 868 минг сўм;

Андижон – 5 миллион 746 минг сўм;

Бухоро – 8 миллион 355 минг сўм;

Жиззах – 6 миллион 262 минг сўм;

Қашқадарё – 5 миллион 773 минг сўм; 

Навоий – 26 миллион 025 минг сўм; 

Наманган – 4 миллион 915 минг сўм;

Самарқанд – 5 миллион 308 минг сўм; 

Сурхондарё –5 миллион 022 минг сўм;

Сирдарё – 7 миллион 717 минг сўм;

Тошкент – 11 миллион 903 минг сўм;

Фарғона – 5 миллион 266 минг сўм;

Хоразм – 5 миллион 814 минг сўм;

Тошкент шаҳри – 20 миллион 580 минг сўм.


Мақола муаллифи

Теглар

ЯҲМ

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар