Навоий ёки Тошкент, қайси вилоят аҳоли жон бошига ЯҲМ бўйича етакчилик қилмоқда?
Жамият
−
10 Август 2021
7500Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг январь-июнь ойларига кўра, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми қанчадан тўғри келганини маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ички маҳсулот ҳажми 9 175 400 сўмни ташкил этган.
Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 фоизга ўсган.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот нархлари қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 5 миллион 868 минг сўм;
Андижон – 5 миллион 746 минг сўм;
Бухоро – 8 миллион 355 минг сўм;
Жиззах – 6 миллион 262 минг сўм;
Қашқадарё – 5 миллион 773 минг сўм;
Навоий – 26 миллион 025 минг сўм;
Наманган – 4 миллион 915 минг сўм;
Самарқанд – 5 миллион 308 минг сўм;
Сурхондарё –5 миллион 022 минг сўм;
Сирдарё – 7 миллион 717 минг сўм;
Тошкент – 11 миллион 903 минг сўм;
Фарғона – 5 миллион 266 минг сўм;
Хоразм – 5 миллион 814 минг сўм;
Тошкент шаҳри – 20 миллион 580 минг сўм.
LiveБарчаси