Ўзбекистонда масжидлар сони 2075 тага етди

Local

image

Самарқанд вилоятида яна бир масжид фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.

Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси томонидан “Янгиобод” масжиди рўйхатдан ўтказилди. Унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Эндиликда Ўзбекистондаги масжидлар сони 2075 тага етди. Масжидлар сони кўплиги бўйича Самарқанд вилояти республикада етакчи ўринда туради. Вилоятда масжидлар сони 286 та.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Наманган вилоятда ҳам бир масжид рўйхатдан ўтказилиб, фойдаланишга топширилганди.


Tags

Rate Count

79

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends