Ўзбекистонда яна бир масжид фойдаланишга топширилди

Жамият

image

Наманганда яна бир масжид давлат рўйҳатидан ўтказилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган вилояти Aдлия бошқармаси томонидан "Усмон Зуннурайн" масжиди рўйхатдан ўтказилган. Вилоятда янгидан қурилган диний ташкилотга рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилган. Эндиликда вилоятдаги масжидлар сони 188 тага етган.

Маълумот учун, эндиликда Ўзбекистондаги масжидлар сони 2074 тага етди. Масжидлар сони кўплиги бўйича Самарқанд вилояти республикада етакчи ўринда туради. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳам янги масжид фойдаланишга топширилган эди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наманган масжид

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг