Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайди

Жамият

image

Тошкент вилоятида янги жоме масжиди очилди. Бу билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 226 тага етди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди

Янги очилган масжид Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қад ростлади. Мазкур масжидга Ҳазрати Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу номи берилди. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Республика бўйича масжидлар сони жиҳатдан 2 ўринга чиққан. Эндиликда Ўзбекистондаги масжидлари сони 2073 тага етди.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 4 сентябрдан бошлаб барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларга рухсат берилди. 6 ойлик танаффусдан сўнг, 4 сентябрь куни илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

масжид

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг