6 ойлик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда жума намозлари адо этилди (видео)

Жамият

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори асосида 4 сентябрдан барча диний ташкилотларда жамоавий ибодатларга рухсат берилганди.

Бугун, 4 сентябрь куни 6 ойлик танаффусдан сўнг мамлакатдаги 2072 та жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар жума намозлари жамоат бўлиб адо этишди. 

QALAMPIR.UZ Тошкентдаги “Минор” масжидида бўлди. Бу ерда янги тартибларга кўра, масжидларга кириш жараёнида ҳар бир ибодатчининг тана ҳарорати ўлчанди. Ҳар бир ибодатчининг тиббий ниқобда бўлиши қатъий назорат қилинди. Намозхонларнинг ижтимоий масофа сақланишига жиддий эътибор берилди. 

Ҳар бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометр, антисептик воситалар ва дезинфецион “тўшак”лар билан жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Масжид имом хатиблари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда намозларни адо этиш кераклигини қайд этди. 

Жума намозининг сўнгида бутун дунёга ёпирилган коронавирус пандемияси тезроқ бартараф бўлишини сўраб дуога қўл очилди.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг